Линклар

Тошкентда хавфсизлик кучлари казарма ҳолатига ўтказилди


Хабардаги воқеага алоқаси йўқ иллюстратив сурат.

Хабардаги воқеага алоқаси йўқ иллюстратив сурат.

3 ноябрдан бошлаб Тошкентдаги барча хавфсизлик кучлари - милиция, Миллий хавфсизлик хизмати ва Тошкентдаги ҳарбий гарнизон - кучайтирилган ҳолатга (казарма ҳолати) келтирилди.

“Миллий хавфсизлик хизмати вакилларини ҳатто ГАИ биноси олдида кўриш мумкин”, деди Озодликнинг Тошкентдаги манбаси.

Ўтган ҳафтадан буён Тошкентда кечки пайтлари паспортсиз юриш тақиқлангани, паспорти йўқлар эса милиция идораларига олиб кетилгани ҳолатлари кузатилди.

1 ноябрь куни президент Каримов АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Тошкентда эмас Самарқандда кутиб олган эди.

5-6 ноябрь кунлари эса Тошкентда халқаро инвестицион форум ўтказилиши кутилмоқда. Бу тадбирда асосан АҚШ, Германия ва Жанубий Кореядан бўлган ҳамда бошқа 30 мамлакатдан 560 нафар бизнес вакилининг, жумладан Халқаро Банк, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG