Линклар

Жанубий Суданда Ан-12 қулаб, 41 киши ҳалок бўлди


Ан-12 юк ташувчи самолёти

Ан-12 юк ташувчи самолёти

Чоршанба куни Жанубий Суданда Жуба халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай “Антонов” концернида ишлаб чиқарилган юк ташувчи самолёт қулаб тушди.

Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга таяниб, Associated Press агентлиги хабар қилди. Камида 41 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг ярми ерда ҳалок бўлганлардир. Самолёт бортида камида 20 киши, шу жумладан экипаж аъзолари бўлгани айтилмоқда.

Баъзи ахборот воситалари қулаган Ан-12 самолёти ва унинг экипажи россиялик бўлгани тўғрисида ёзди. Бироқ Интерфакс ҳозирча биронта ҳам россиялик компания самолёти аварияга учрагани тўғрисида баёнот бермагани тўғрисида хабар қилди.

XS
SM
MD
LG