Линклар

Мисрда қулаган самолёт учувчилари носозлик тўғрисида ўзаро гаплашмаган


Мисрда айнан шу самолёт қулаб тушган.

Мисрда айнан шу самолёт қулаб тушган.

Мисрда ҳалокатга учраган А-321 йўловчи самолёти учувчилари лайнер ишида вужудга келган носозликларни ўзаро муҳокама қилмаган, дейилади The Wall Street Journal газетасининг чоршанба кунги сонида.

Газета бу ҳақда самолётнинг овоз ёзиш ускуналаридаги ёзувларни ўрганаётган гуруҳга яқин манбага таяниб хабар қилди.

Самолёт Миср осмонида парвоз қилаётган пайтда жиддий бир воқеа содир бўлган, деб хабар қилди Flightradar24 сайти.

Дунё бўйлаб парвоз қилаётган барча йўловчи самолётларни реал вақт режимида кузатадиган тизимга қарашли мазкур сайтга кўра, А-321 йўловчи самолёти 1 секунднинг ичида кескин пастлаган ва шундан сўнг тобора пастлайверган.

Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳридан Петербургга учаётган самолёт шанба куни ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан, 25 бола ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG