Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:56

Хоразмлик кассир пул етмаётганидан арз қилди


Ўзини Хоразм вилояти туманларидан бири ҳокимлигининг "Маданият ва спорт ишлари бўлими кассири", деб таништирган Мирзобек маоши етмаётганидан шикоят қилди.

Унинг айтишича, бир ойлик маош свет ва газга мажбурий тўлов, оиласи сарфлайдиган ун ва ёғ харжидан ошмайди, баъзан эса, етмай ҳам қолади.

OzodMikrofonга боғланиб, кассир эканини айтган Мирзобек фамилиясини сир сақлади ва ойига оладиган 350 минг сўмлик маошининг қандай сарфланишини сўзлаб бераркан, Ўзбекистонда белгиланган маош аҳолининг кундалик энг зарур эҳтиёжларини ҳам қопламаслигини таъкидлади:

- Ёзилгани 350 минг сўм, лекин қўлимизга 300 минг тегади. Ойликни олаётганимиздаёқ свет-газга ушлаб қолинади, ҳаммадан бирдек ушлаб қолинади. Миқдорни катталар белгилаб, шунчасини газ, шунчасини светга босиб қолинглар, деб айтади бизга. Масалан, менинг ойлигимдан ҳам 25 минг газ, 25 минг светга олади. Энди унларга келсак, Хоразм унининг бир қопи 100 минг, қозоқ унининг бир қопи 140-150 минг сўм. Ёғнинг бир литри 10 минг сўм - шунақа қилиб, маошимиз бир ойлик зарур харажатга етмайди, минус билан чиқамиз, - деди хоразмлик кассир.

Қуйида Мирзобек билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Хоразмлик кассир ҳам ойлиги етмаётганидан шикоят қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:22 0:00
Бевосита линк

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 724 971 539 рақамларига йўлланг!

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг!

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG