Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:04

Муқаррар фалокат: Мутахассислар Тошкент марказидаги Хадра туннелининг қулашидан бонг урмоқда


70-йилларда совет муҳандислари лойиҳаси асосида урилган Хадра туннели¸ 2013 йилда ўзбек қурувчилари томонидан қайта таъмирланган. (Бу ва матндаги бошқа суратлар Фарғона.ру агентлигидан олинди).
70-йилларда совет муҳандислари лойиҳаси асосида урилган Хадра туннели¸ 2013 йилда ўзбек қурувчилари томонидан қайта таъмирланган. (Бу ва матндаги бошқа суратлар Фарғона.ру агентлигидан олинди).

Фарғона.ру сайтининг ëзишича¸ агентликка мурожаат қилган тошкентлик мутахассис Баҳром Аҳмедов Тошкент марказидаги иккита улкан лойиҳа – Хадра туннелини реконструкция қилиш ва Г-50 кўчасидаги марказий йўл остига 50 йиллик эски газ қувурларининг ëтқизилгани пойтахтда катта фалокат бўлишига сабаб бўлишидан огоҳлантирган.

Фарғона.ру ахборот агентлиги яқинда Тошкент шаҳар Давлат архитектура қурилиши назорати (ДАҚН)да автомобиль йўллари, ободонлаштириш ва инженерлик тармоқлари Қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ) бўйича бош мутахассис бўлиб ишлаган Баҳром Аҳмедов аризаси ва бу ариза асосида ўтказган журналистик суриштируви натижасини чоп этди.

Аҳмедов ўзининг 14 сентябрь куни Фарғона.ру агентлигига мурожаат қилиши сабабини оддийгина қилиб¸“бирор кор-ҳол содир бўлса¸ индамаганим важидан виждон азобида қийналишни истамайман” деб изоҳлаган.

2013 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкентдаги қурилишларни қабул қилиб олувчилардан бири сифатида ишлаган Аҳмедов¸ ўз аризасида асосан икки объектни тилга олади.

Тошкентнинг энг гавжум болалар паркидан бирига айланган бу ўйингоҳ туннел томига ëпилган ичи бўш плиталар устида турибди
Тошкентнинг энг гавжум болалар паркидан бирига айланган бу ўйингоҳ туннел томига ëпилган ичи бўш плиталар устида турибди

Улардан бири¸ 70-йилларда Хадра майдонидаги транспорт чорраҳаси остидан ўтувчи автомобиллар учун қурилган тезюрар туннелларни қайта таъмирлаш ва улар устида пойтахтдаги энг гавжум болалар парки қурилишидир.

Совет муҳандислари томонидан¸ 70-йилларда туннель томи монолит темир-бетон плиталар билан ëпилган бўлса¸ 2013 йил ëзида фойдаланишга топширилган бу туннеллар таъмирида¸ темир-бетон плиталар олиб ташланиб¸ ичи бўш плиталарга алмаштирилган.

Бу объектни эсплутацияга қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларга қўл қўйишни истамаган Аҳмедовнинг таъкидича¸ “ичи бўш темир-бетон бостирма плиталар” иситиладиган бино ва иморатлар учун кўзда тутилган, улардан “очиқ майдонда устига тупроқ ётқизиш ва кўкаламзорлаштириш учун суғориш тизимлари билан жиҳозлаш мумкин эмас”.

“Плиталарнинг асосий қисми йил давомида нам ҳолатда бўлиши¸ бўшлиқ қисмига сув кириши, кузги-қишки мавсумда ҳарорат кескин пасайганда сув музлаб бетонни емириши ва плита ўпирилиб тушиши мумкинлиги” боис¸ ДАҚН бош мутахассиси қурилиш ишларини тўхтатиш тўғрисида кўрсатма беради¸ лойиҳа бош муҳандисига эса¸ муаммонинг ечимини топишни тавсия қилади. Аммо бу тавсия¸ инобатга олинмайди – ичи бўш плиталар билан ëпилган туннель устига болалар парки қурилиши амалга оширилади. Объектни қабул қилиш далолатномасига қўл қўйишдан бош тортган Аҳмедов эса¸ пенсияга чиқишига бир ярим ой қолганида ўзининг принципиал позицияси учун 2014 йил 26 декабрь куни ишдан ҳайдалади.

Фарғона агентлиги билан суҳбатда тошкентлик шахси очиқланмаган бошқа қурувчи-муҳандис¸ Хадра туннели ва унинг устига қурилган болалар паркининг оқибати яқин келажакда вой бўлишини башорат қилади:

“Болалар майдончаси жойлашган ичи бўш плиталар ҳақида гапирадиган бўлсак, Янги йил арафасида у ерда катта арча ўрнатадилар. Бу жуда оғир юк. Плиталарнинг ичига вақт ўтиб сув тўпланиши, қиш пайтида ернинг 70 сантиметргача музлашини эътиборга олиш зарур. Агар ичи бўш бетон об-ҳаво таъсиридан емирилса, плиталар билан бирга болалар майдончаси ҳам ўпирилиб тушиши мумкин. Ўпирилганида ҳам қанақадир ертўлага эмас, балки тезюрар автомобиль трассасининг устига қулаб тушади. Қанақанги бўтқа бўлишини тасаввур қила оласизми?” дейди Фарғона.ру агентлиги суҳбатлашган қурувчи-муҳандис.

Кўп қаватли уй остидан ўтувчи газ қувурлари қурилишида 50 йиллик эски трубалар ишлатилди

Баҳром Аҳмедов қабул қилиш далолатномаси остида имзо чекишдан бош тортган иккинчи объект - Шайхонтоҳур туманидаги Беруний кўчасидан бошлаб Чиғатой, Дарбоза ва Сариқсув кўчалари бўйлаб Анҳор канали ва Хуршид кўчасигача бўйлган айланма йўл қурилишидир¸ деб ëзди Фарғона.ру агентлиги.

Эски қувурлардан ямалган газ йўли ана шу ердан ўтади.
Эски қувурлардан ямалган газ йўли ана шу ердан ўтади.

ДАҚН инспекторлари Аҳмедов ва М. Ҳакимов томонидан 2014 йил 28 май куни имзолаган №578 кўрсатмада айтилишича, объект қурилиши ДАҚНда рўйхатдан ўтказилмай ҳамда қурилиш-монташ ишларини амалга ошириш учун рухсат олинмай бошланган.

“ДАҚН инспекторларини хавотирга солган нарса йўл қурилишининг рухсатсиз бошлаб юборганлари эмас, балки унинг бир қисми остида газ тармоғининг ётқизилиши¸ хусусан¸ газ тармоғининг 2,5 километрлик участкасига янги қувурлар ўрнига Тошкент вилоятининг “Урсатьевская-Фарғона” участкасида 50 йил хизмат қилган қувур ётқизилганидир.

Демонтаж қилинган эски қувурларнинг рисоладагидай “браковка”дан ўтказилмагани эса¸ мутахассис таъкидича¸ бу қувурлардан газ сизиб чиқиши ва охир-оқибат марказий йўл ва кўп қаватли уй остидан ўтувчи бу қувурларда кучли портлаш ва фавқулодда вазият эҳтимолини юзага чиқармай қолмаган.

Аммо Аҳмедовнинг тегишли рухсат ва тегишли экспертизадан ўтказилмай амалга оширилган бу қурилиш объекти бўйича хавотирлари ҳам инобатга олинмаган.

Тошкентдаги хавфсизлик қоидаларига зид равишда амалга оширилган йирик қурилишларни қабул қилмагани учун ишдан ҳайдалган Баҳром Аҳмедов ўзининг ноқонуний ишдан бўшатилгани юзасидан маҳкамага арз қилган.

Аммо Фуқаролар иши бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Аҳмедовни ўз лавозимига қайта тиклаш тўғрисидаги даъво аризасини қондирмади.

XS
SM
MD
LG