Линклар

Сувда сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони Раънохон Омонова XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг лицензиясини қўлга киритди.

Қатар пойтахти Доҳада ўтган жаҳон Гран-при мусобақасида Раънохон Омонова комплексли усулда сузиш бўйича 200 метрли масофани 2 дақиқа 13,08 сонияда сузиб ўтди. Олипиада лицензиясини қўлга киритиш учун белгиланган вақт меъёри эса 2 дақиқа 14,20 сонияни ташкил қилади.

Гран-при мусобақаларининг иккинчи босқичи 6-7 ноябрда Дубайда ўтказилади.

Бундан олдин ўзбек спортчилари Бобур Шокиржонов, Светлана Радзивил, Марина Хмелевская, Суҳроб Хўжаев ва Ситора Ҳамидовалар спортнинг турли йўналишлари бўйича 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG