Линклар

logo-print

Покистонда фабрика томи қулаши оқибатида камида 18 одам ҳалок бўлди


Лаҳордаги фабрика вайроналари остидан олиб чиқилаётган одамлар.

Лаҳордаги фабрика вайроналари остидан олиб чиқилаётган одамлар.

Покистон шарқидаги Лаҳор шаҳридаги фабрикалардан бирининг томи чоршанба куни қулаб тушиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

Хабарларда 150 киши вайроналар остида қолгани, уларни қутқариш ишлари давом этаётгани айтилмоқда.

Лаҳор шаҳри ҳокими Муҳаммад Усмон вайроналар остида қолганлар сони кўп бўлгани туфайли ҳалок бўлганлар сони ҳам ортиши мумкинлигини айтди. Ҳозиргача том қулашидан тан жароҳати олган 70 киши касалхонага ётқизилган.

Покистон матбуотининг ёзишича, фабрика деворлари яқинда юз берган кучли зилзила оқибатида ёрилган эди ва бу ҳолат томнинг қулашига сабаб бўлган. Бундан ташқари фабрика қурилиш меъёрларига амал қилинмаган ҳолда барпо этилгани ҳам айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG