Линклар

“Ўзнефтмаҳсулот”: Ўзбекистонда бензин тақчиллиги бўлмаган, бўлмайди ҳам (ВИДЕО)


“Ўзнефтмаҳсулот” ҳиссадорлик ширкати “мамлакатда бензин тақчиллиги бўлмаган ва бўлмайди ҳам”, деб билдирмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкатининг uz24.uz нашрига юборган расмий билдирувида “бензин тақчиллиги ва нарх ошиши ҳақидаги асосланмаган миш-мишлар мана шундай вазиятга сабаб бўлаётгани” таъкидланади.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкати автомобилчиларнинг бензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондлириш мақсадида тегишли чоралар кўрилаётганини ҳам маълум қилган.

Ўзбекистонда ҳар йили куз-қиш мавсумида бензин учун узун навбатлар пайдо бўлиши кузатиб келинади. Ҳар сафар расмийлар бу ҳолатни изоҳлар экан, Ўзбекистонда бензин тақчиллиги мавжуд эмаслигини, навбатларга одамлар ўртасида бензин тақчиллиги ва нарх ошиши ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлаётганини рўкач қилиб келади.

Озодлик радиоси шу кунларда пойтахт Тошкентда 2050 сўм бўлиши керак бўлган 91-бензининиг нархи 3700 сўмга чиқиб кетгани ҳақда кеча хабар берган эди.

Озодлик манбалари бензин учун навбатлар бир неча юз метрдан бир неча километргача чўзилиб кетаётгани хақида маълумот берган.

XS
SM
MD
LG