Линклар

Қозоғистон ва Британия 4,6 миллиард долларлик шартномаларни имзолади


Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон (чапда) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Лондонда,

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон (чапда) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Лондонда,

Қозоғистон ва Британия умумий қиймати 4 миллиард 600 миллион долларлик бўлган шартномаларни имзолади.

Мазкур шартномаларга президент Нурсултон Назрбоевнинг 3-4 ноябрь кунлари Лондонга қилган расмий сафари доирасида эришилди.

Шартномаларни имзолаш жараёнида Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон “Британия ва Қозоғистонни фаровонлик ҳамкорлари ҳамда тараққиёт ҳамкорлари сифатида тасаввур қиламан”, деб айтди. Кэмерон, жумладан, Қозоғистон билан газ ва металлургия соҳасида ҳамкорлик шартномалари имзоланганини билдирди.

Фуқаролик жамияти фаоллари Дэвид Кэмеронни иқтисодий манфаатларга берилиб, инсон ҳуқуқлари масаласига эътибор қаратмаганликда айблади. Бироқ Кэмероннинг ёрдамчилари матбуотга Назарбоев билан учрашув чоғида Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ҳам муҳокама қилинганини маълум қилди.

Назарбоев Британиядан Францияга боради ва Парижда президент Франсуа Олланд билан музокаралар ўтказади.

XS
SM
MD
LG