Линклар

Давлат департаменти Россия Сурияга пиёда қўшинларни олиб кираётганини билдирди


Виктория Нуланд.

Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат департаменти 4 ноябрь куни Россия Суриянинг Хомс ва Хама шаҳарлари яқинида ҳукумат кучларига кўмак кўрсатиш мақсадида оғир артилерия ва ер усти пиёда аскарларни жойлаштирганини маълум қилди.

АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмитасида қилган чиқиши чоғида Москванинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари кунига 2-4 миллион долларга тушаётганини таъкидлади. Нуланд Россия тинч фуқаролар яшаётган ҳудудларга ҳам бомба ташлаётганини қоралади.

АҚШ расмийларининг билдиришича, Россиянинг Суриядаги ҳарбийлари сони бугунги кунда 4 минг кишини ташкил қилади.

АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ёрдамчиси Энн Петерсон эса “Москва безбетларча зарбалар террорчиларга қаратилганини билдирмоқда, лекин шу кунгача ҳужумларнинг 85-90 фоизи Сурия мухолифати ва тинч аҳолига нисбатан уюштирилди”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG