Линклар

Рус самолёти ҳалокатига ИД бомбаси сабаб бўлиши мумкин


Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг бир қисми.

Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолётининг бир қисми.

Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган Россия аэробус ҳалокатига “Исломий давлат” жанггарилари томонидан самолётга ўрнатилган бомба сабаб бўлган бўлиши мумкин.

АҚШ ва Европа хавфсизлик кучларига таянган ҳолда CNN телеканалининг хабар беришича, “самолётнинг багажи ёки бошқа бир қисмига ўрнатилган бомба портлаган, деган таасурот пайдо бўлмоқда”.

Агар мазкур маълумот тасдиқланса, бу “Исломий давлат” томонидан йўловчи ташувчи самолётга ўрнатилган биринчи бомба бўлади.

Хавфсизлик ходимлари бу воқеа “Исломий давлат”нинг Раққадаги раҳбарлари томонидан буюртма бўлганига шубҳа билдириб, террор ҳаракати “Исломий давлат”нинг Синайда мустақил ишлайдиган бўлими томонидан амалга оширилган, деган таҳминни айтмоқда.

АҚШлик расмийлардан бирининг AFPга билдиришича, Россия Суриядаги “Исломий давлат” манзилларига ҳаводан ҳужум қилаётган бир пайтда, террорчилар рус самолётига бомба ўрнатган бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Чоршанба куни “Исломий давлат”нинг Синайдаги бўлими Россия самолётига бомба ўрнатганини яна бир бор тасдиқлади. Самолёт ҳалокатга учраган куни “Исломий давлат” авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Бироқ Миср ва Россия “Исломий давлат”нинг бу баёнотларини инкор қилган ва самолёт қолдиқларида бомбадан портлаш белгилари топилмаганини билдирган.

Мисрнинг Шарм-эш-Шейх шаҳридан Петербургга учаётган самолёт 31 октябрда ҳалокатга учраши оқибатида 224 одам, жумладан, 25 бола ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG