Линклар

VimpelCom Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ суд жараёнлари учун 900 миллион доллар ажратди


Vimpelcom Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида фаолият юритади.

Vimpelcom Ўзбекистонда Beeline савдо белгиси остида фаолият юритади.

Норвегиядаги Telenor Group телекоммуникация ширкатининг Голландиядаги шўъбаси VimpelCom (Beeline савдо белгиси) ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ равишда ўтказилиши мумкин бўлган суд жараёнлари учун 900 миллион доллар маблағни заҳирада ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарди.

Ширкат расмий сайтида айтилишича, бундай қарор АҚШ Адлия департаменти ва Голландия прокурорлари томонидан олиб борилаётган терговнинг бугунги ҳолати таҳлил қилинганидан сўнг қабул қилинган.

Бундан аввалроқ Тelenor Group телекоммуникация ширкати ўз шўъбаси VimpelComнинг Ўзбекистон мобиль бозорига кириш учун пора берганига оид айбловларни мустақил тергов қилиш учун адвокатлик ширкатини ёллагани билдирилган эди.

Европа давлатлари ва АҚШ тергов идоралари Ўзбекистонда фаолият юритадиган TeliaSonera, Telenor ва МТС ширкатлари йиллар давомида бу мамлакат президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага камида 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пора берганига оид иддаоларни тергов қилмоқда.

VimpelСom 220 миллиондан ортиқ мижозга хизмат қилувчи дунёдаги еттинчи йирик телеком ширкати ҳисобланади.

VimpelСom Ўзбекистон бозорига 2005 йилда кириб келган.

XS
SM
MD
LG