Линклар

logo-print

Forbes журнали Россия президенти Владимир Путинни қаторасига учинчи марта дунёнинг энг нуфузли одами деб эълон қилди.

Путиндан кейинги ўринларни жаҳоннинг нуфузли сиёсатчилари рейтингида Германия канцлери Ангела Меркел ва АҚШ президенти Барак Обама эгаллаган.Путин уч йилдан бери нуфузли сиёсатчилар рўйхатининг 1-поғонасидан тушмай келаётир.

4 ноябрда эълон қилинган мазкур рейтинг Ғарб Россияни Украинадаги сиёсати учун санкциялар қамалига олган ва Путин Сурияда президент Башар Ассадни қўллаб янги фронт очган бир пайтга тўғри келди.

“Путин дунёдаги нуфузли одамлардан бири экани ва ўзи хоҳлаган ишни амалга ошира олишини исботлашда давом этмоқда”, деб ёзади Forbes журнали.

Жаҳоннинг энг нуфузли одамлари рейтингида Uермания канцлери Ангела Меркел жорий йилда ўтган йилги 5 –ўриндан 2-ўринга кўтарилган. АҚШ президенти Барак Обама эса ўтган йилги 2-ўрнидан 3-ўринга тушиб қолган.

XS
SM
MD
LG