Линклар

Эрон Сурияда террорчиларга қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилмайди


Али Акбар Велоятий.

Али Акбар Велоятий.

Эрон АҚШ билан Сурияда террорчиликка қарши курашда мутлақо ҳамкорлик қилмайди. Бу ҳақда Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Ҳаманеининг маслаҳатчиси Али Акбар Велоятий чоршанба куни Сурия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Файсал Мекдод билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Теҳронда ўтказилган учрашув чоғида Велоятий “Эрон Сурия ҳукумати ва халқи билан маслаҳатлашмай туриб, бу мамлакатга нисбатан кўтарилаётган ташаббусларни қўллаб-қувватламайди”, деб айтди.

Маслаҳатчи Суриядаги бўҳронни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.

30 октябрда Австрия пойтахти Венада ўтган Сурия бўйича Эрон иштирокидаги халқаро музокаралар ҳам натижасиз якунланган эди. Музокараларда томонлар Сурия президенти Башар Ассад тақдири ҳақида муросага кела олмаган.

Халқаро музокараларда Россия ва Эрон Башар Ассадни қўллаб келмоқда. АҚШ ва унинг иттифоқчилари эса Ассад истеъфога чиқиши керак, деган фикрда.

XS
SM
MD
LG