Линклар

logo-print

Қирғиз парламенти Бош вазирликка Темир Сариевни сайлади


Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон бош вазири Темир Сариев.

Қирғизистон янги парламенти бугунги сессиясида Темир Сариевни Бош вазир лавозимига қайта сайлади.

Темир Сариев Бош вазир лавозимига 2015 йилнинг 2 майида бешинчи чақириқдаги парламент томонидан сайланган эди. Темир Сариев 2010 йилдан бери парламентдаги ҳукумрон коалицияга ҳам, мухолифатга ҳам мансуб бўлмаган биринчи Бош вазир бўлди.

28 октябрда ўз ишини бошлаган олтинчи чақириқдаги қирғиз парламенти кеча Асилбек Жээнбековни парламент раиси лавозимига сайлаган эди.

Қирғизистон янги парламенти 4 ноябрдаги сайловда ғалаба қозонган олти партия вакилларидан иборат. Парламентдаги “Республика –Ота Юрт” ва “Бир бўл” фракциялари мухолифатни, Социал демократлар, “Ота Макон”, “Қирғизистон” ва “Тараққиёт – Прогресс” партиялари фракциялари эса ҳукмрон коалицияни тамсил этади.

XS
SM
MD
LG