Линклар

Юридик шахслар табиий газ ва электр учун замонавий ҳисоблагич ўрнатиши лозим


Ўзбекистон ҳукумати қабул қилган янги қарорга кўра¸ 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатмаган юридик шахсларга электр қуввати ва табиий газ узатиш тақиқланади.

Ҳужжатда айтилишича¸ бундай ҳисоблагичлар юридик шахсларнинг ўз ҳисобидан ўрнатилади ва электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилувчи автомат ҳисоблагичлар тизимига мос бўлиши лозим.

Ҳукумат режасига мувофиқ 2020 йилга бориб Ўзбекистонда аҳолига газ узатиш тизими тўлиқ электронлаштирилади ва мамлакатда тахминан 3¸5 миллион дона ҳисоблагич ўрнатилади.

Ўзбекистонда кучайиб бораëтган энергетик тақчилликка изоҳ берган расмийлар¸ одатда¸ бунинг сабабини аҳолининг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун қарздорлиги билан изоҳлашга уринадилар.

XS
SM
MD
LG