Линклар

logo-print

Рус миллатчилари 5000 кишилик марш ўтказилишига рухсат берилишини сўраб ариза топширган бўлса-да, унда 600 кишидан ортиқроқ одам иштирок этди.

Миллатчилар "Дёмушкинга озодлик", "Россия руслар, Москва москваликлар учун", "Йўқолсин диктатура", "ИШИД ўтда ëнсин!" каби шиорлар остида юриш қилди.

Айни пайтда Озодлик мухбири бир гуруҳ митингга йиғилган қарияларнинг "Йўқолсин яҳудийлар!" дея бақириб келаётганига гувоҳ бўлди.

Бир неча юз кишилик намойиш иштирокчилари бу гал асосан "Путин – истеъфога кетсин!", "Россия озод бўлади!", "Йўқолсин диктатура!" каби сиёсий шиорларни ҳам илгари сурди.

Люблинодаги юришда "Қора блок" миллатчилар ташкилотининг 7 нафар вакили кельт хочи тасвири туширилган байроқларни олиб ташлашдан воз кечганидан сўнг ҳибсга олинди.

Худди шундай шиорлар кўтарилган чиқишлар Россиянинг Новосибирск, Волгоград, Қозон, Тольятти ва қатор бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилди.

2003 йилдан буëн ўтказилаётган тақирбошларнинг бу юришлари кузатувчиларга кўра энг камсонли бўлди.

Айни пайтда¸ Петербург миллатчилари Мисрдаги авиаҳалокат туфайли ўз юришларидан воз кечди.

Шу куниёқ Москва шаҳрининг Жоме масжиди рўпарасида тан олинмаган ДНР-ЛНР тарафдорлари бўлган яна бир гуруҳ миллатчи алоҳида намойишга чиқди. Кузатувчилар бу митингга атиги 100 кишича рус миллатчиси келганини қайд этди.

Миллатчилар марши билан бир кунда Москва марказида Путин ҳукуматини қўллаб-қувватловчи бир неча минг кишилик юриш ҳам бўлиб ўтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG