Линклар

Гулнора Каримовага пора берганликда гумонланаëтган Vimpelcom собиқ бошқарувчиси ҳибсга олинди


Жо Лундер

Жо Лундер

Vimpelcom Ltd. телекоммуникация ҳолдингининг собиқ бошқарувчиси Жо Лундер 4 ноябрь куни Ослода ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Норвегиядаги NRK телерадиокомпанияси Лундернинг адвокатига таяниб хабар тарқатди.

Адвокатга кўра¸ Лундернинг ҳибсга олиниши Vimpelcomнинг Ўзбекистон ҳукумати билан тузган келишувлари билан боғлиқ. Адвокат ўз мижозининг Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун юзлаб миллион доллар пора беришга алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Норвег журналистларига кўра¸ Лундер кеча Лондондан учиб келиши билан Осло аэропортида ҳибсга олинган ва ҳозирда сўроқ қилинмоқда.

Норвегия полицияси ва прокуратурасининг иқтисодий ва экологик жиноятларга қарши кураш бўйича махсус тузилмаси бугун Ҳолландия ва Швейцарияда айни коррупция жанжали атрофида бораëтган тергов-суриштирув жараëнига ëрдам беришга тайëрлигини билдирди.

XS
SM
MD
LG