Линклар

logo-print

Жаҳон банки Хоразмда деряли 2 миллиард долларли лойиҳаларни амалга оширмоқчи


Жаҳон банки логотипи.

Жаҳон банки логотипи.

Жаҳон банки 2016 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти тараққиёти учун деярли икки миллиард доллар маблағ ажратиши кутилмоқда.

Ўзбекистон матбуотининг билдиришича, Тошкентда ўтган “Жаҳон банки ва Ўзбекистон гуруҳи ҳамкорилигининг концепцияси” анжуманида Жаҳон банки вакиллари мана шундай режани эълон қилган.

Хабарда айтилишича, Жаҳон банки 4 йил ичида Хоразмда 15 йўналиш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши учун 1 миллиард 973 миллион доллар маблағ беради.

Ўзбек матбуоти расмийларга таянган ҳолда, шу кунгача Жаҳон банки Хоразм вилоятида 1 миллиард 600 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширганини маълум қилган. Мазкур маблағ ҳисобидан 95 500 гектар ернинг ирригация ва дренаж тизими яхшилангани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG