Линклар

Шамсиддин Воҳидов ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди


Шахмат ўйнаётган болалар.

Шахмат ўйнаётган болалар.

Ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов 14 ёшли ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Аnons.uz нашрининг ёзишича, Грецияда ўтган юниорлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида 11 ўйин ўтказган Шамсиддин Воҳидов 7 партияда ғолиб бўлган, 4 партияни эса дўранг натижа билан якунлаган. Чемпионат натижаларига кўра, ўзбекистонлик ўсмир 14 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони, деб эълон қилинди.

Грециянинг Порто-Каррасе шаҳрида 5 ноябрь куни якунланган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида дунёнинг 80 давлатидан келган 187 нафар ёш шахматчи иштирок этди.

XS
SM
MD
LG