Линклар

2016 йилда иқтисодий ўсиш ҳукумат кутганидан озроқ бўлади


Ўзбекистонда ЯИМ озайиши қўшни давлатлардаги иқтисодий вазият билан боғлиқ.

Ўзбекистонда ЯИМ озайиши қўшни давлатлардаги иқтисодий вазият билан боғлиқ.

Европа тараққиёт ва қайта қуриш банки жорий йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши ўтган йилга нисбатан 0,6 фоизга оз бўлишини ва 7,5 фоизни ташкил этишини билдирди.

Банкнинг башорат қилишича, 2016 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши янада озаяди ва 7,2 фоиз даражасида бўлади.

Банкнинг 5 ноябрда эълон қилинган янги ҳисоботида айтилишича, бу ҳолат Россиядан меҳнат муҳожирлари жўнатаётган пул миқдорининг кескин камайгани ва Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган давлатларда иқтисодий ўсишнинг сусайиши билан боғлиқ.

30 октябрда Олий Мажлисга тақдим этилган янги бюджет лойиҳасида Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда ЯИМ ўсишини 7,8 фоиз даражасида режалаштираётгани билдирилган эди.

XS
SM
MD
LG