Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:32

Ҳаж учун пора олган раис, автомат ва афюн билан ушланган фуқаро


Москвага кетаётган ўзбекистонликнинг юкидан пистолет, автомат ва 27 килограмм опий топилди. Миллионлаб сўмни еб кетган газ идораси нозири 10,6 йилга кесилди. Хонанда Дилсўзнинг туғруқ пайтидаги суратини тарқатган шифокорларга иш очилди. Жорий ҳафта матбуот шу каби воқеалар ҳақида ёзди.

“2016 йилда давлат бюджети харажат ва даромадлари қанча бўлади?”

Ўзбекистон халқ демократик партиясининг парламентдаги францияси 2016 йил учун давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқди (“Ўзбекистон овози”, 5 ноябрь).

Бюджет лойиҳасига кўра, янги йилда бюджет даромадлари 40,5 миллиард сўмни, харажатлари эса 42,7 миллиард сўмни ташкил этади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Мирзаевга кўра, келгуси йилда ижтимоий соҳа харажатлари бюджетнинг 59,2 фоизини ташкил этиши кутилмоқда.

“Наманганда Ҳажга юбориш эвазига 200 доллар пора олган маҳалла раиси қўлга олинди”

Наманган вилояти Косонсой туманида маҳаллалардан бирида раислик қилиб келган аёл пора билан қўлга туширилди (“Ҳуқуқ”, 5 ноябрь).

Исми ошкор этилмаган маҳалла раиси отасини Ҳаж зиёратига кетаётганлар рўйхатига киритиб қўйиш эвазига шу ерлик фуқародан 200 доллар олаётганда ушланган. Қайд этилишича, маҳалла раиси жиноий жавобгарликка тортилган.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Тиббиёт-санитария қисми бўлим мудири ҳам 150 минг сўм пора туфайли қамалди.

Исми ошкор этилмаган мансабдор шифокор ис газидан заҳарланиб ўлган ва суд-тиббий экспертиза учун олиб келинганжасадни яқинларига бериш эвазига ушбу пулни талаб қилган.

Азадорлардан пул тама қилган бўлим мудири жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.

“Москвага кетаётган ўзбекистонликнинг юкидан пистолет, автомат ва 27 килограмм опий топилди”

Термиздан Москвага поездда кетаётган фуқаро Асад Мажидовнинг юкидан қурол ва афюн топилди. Бу ҳақда “Посбон” газетаси 42-сонида хабар беради.

Божхона текшируви пайти фуқаро эски-туски буюмлар орасида “Токарева-ТТ” русумли пистолет, “Калашников” ўқотар қуроли ҳамда патронлари олиб кетаётган маълум бўлган.

Бундан ташқари, юклар орасидан елим қопда 27 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси топилган. Ушбу жиноий ишга оид бошқа тафсилотлар очиқланмаган.

“Хонанда Дилсўзнинг туғаётган пайтидаги суратини тарқатган шифокорларга нисбатан тергов олиб борилмоқда”

Хонанда Дилсўз туғруқ пайтидаги суратларини тарқатиб юборган Тошкентдаги 6-туғруқхона шифокорлари устидан милицияга шикоят қилди ва ушбу ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда (“Даракчи”, 5 ноябрь).

Хонанданинг айтишича, у фарзанди дунё келганидан кейин Telegram тармоғига кирган ва туғаётган пайтидаги суратларини кўриб “шок”ка тушган.

Қайд этилишича, хонандага доялик қилган шифокорлар аёллардан бири суратни олиб тарқатиб юборган. “Аёл киши бўлатуриб, дард тутиб ётган аёлни расмга олиб тарқатганига ҳайрон бўлдим... Ўша туғруқхонанинг бундай ишларига чек қўйиш керак!” деган хонанда.

Дилсўз тахаллуси билан ижод қиладиган Гўзал Жуманиёзова 18 октябрь куни қизли бўлган.

Аввалроқ актриса Хосият Рустамова, раққоса Паризоданинг ҳа кўзи ёриётган пайтдаги суратлари ижтимоий тармоқларда ёйиб юборилган.

“Аҳолининг миллионлаб пулини еб кетган газ идораси нозири 10,6 йилга кесилди”

Тошкент шаҳри Олмазор тумани газ идораси назоратчиси Музаффар Ҳакимов аҳолидан газ тўлови сифатида йиғилган милллионлаб сўм маблағни ўмарган, деб ҳабар беради “Ҳуқуқ” газетаси.

Тўрт йил давомида аҳолидан пул йиғиб келган нозир фуқароларга газ ҳақи тўлангани ҳақидаги сохта маълумотномалар улашган. Масалан, у Сағбон кўчасида истиқомат қилувчи 40 нафарга яқин хонадон эгасидан йиғилган 37 миллион сўмдан ошиқ пулни ўзлаштирган. Бировлар омонатига хиёнат қилган нозир 10,6 йилга озодликдан маҳрум этилди.

“Шу билан адолат қарор топди дейиш мумкин. Бироқ... тўлаган маблағига ачиниш баробарида, ўша пайтдаги дилхиралигу асаббузарликларнинг ўрнини нима билан тўлдириб бўлади?” деб ёзади Олмазор туман прокурори Саидкарим Мухторов.

“Менталитетга тўғри келмайдиган 25 та клип телеэфирдан олиб ташланди”

“Ўзбекнаво” бирлашмаси ташаббуси билан 25 та клип миллий телеканаллар эфиридан олиб ташланди (“Ҳуқуқ оламида”, 5 ноябрь).

Бунга эса клипларнинг “умумий талабларга жавоб бермагани” ҳамда “ўзбек менталитетига тўғри келмагани” сабаб бўлган. Мазкур рақамлар Тошкентда миллий эстрада санъатига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Анжуманда чет эл оҳангларига ўзбекча сўзларни қўйиб ижро этиш ҳам танқид қилинган. Шунингдек, хонанда Муниса Ризаеванинг “Сакраменто”, яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига эга бўлган Зиёданинг сўнгги қўшиғи матни маъносиз экани қайд этилган.

“Навоийда бирданига 4 эгизак дунёга келди”

Навоий вилоят Перинатал марказида республикани ҳайратлантирган воқеа рўй берди (“Инсон ва қонун”, 3 ноябрь).

Карманалик Дилфуза Ниёзова тўрт нафар чақалоқни дунёга келтирди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош акушер-гинекологи Акрам Эшонқулов 2300, 1520, 1750 ва 2000 грамм оғирликда туғилган тўртала қизалоқ ҳам соғлом эканини маълум қилган.

Эгизакларга Фотима, Зуҳра, Заҳро ва Зулайҳо исмлари қўйилган.

XS
SM
MD
LG