Линклар

БМТнинг Белорусдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича махсус маърузачиси Миклош Харастига кўра, ушбу мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмаса, мустақил матбуот фаолият кўрсатиши имконсиздир.

Бу ҳақда Харасти БМТ учун тайёрлаган махсус ҳисоботида гапирган.

Дипломатга кўра, Минск ҳукумати сўз эркинлигини мунтазам бузиб келмоқда, танқид қилишга журъат топган журналистларга нисбатан босим ва таҳдидлар қилинади.

Беларус президенти Александр Лукашенка Европанинг энг сўнгги диктатори, деб аталади. У 21 йилдан бери Беларусни бошқариб келмоқда.

Лукашенка 11 октябрь куни ўтган сайловда бешинчи бор президентликка сайланди.

Яқинда Европа Иттифоқи Лукашенка ва бир қатор белорус компанияларига нисбатан санкцияларни 4 ой муддатга тўхтатиб қўйди.

Беларус ҳукумати Ғарбнинг сиёсий маҳбусларни қамоқдан озод қилиш талабини бажаргани санкцияларнинг тўхтатилишига туртки бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG