Линклар

Ўзбек музейларидаги ўғирликлар Лондонда муҳокама қилинди


 Лондондаги тадбирдан олинган сурат.

Лондондаги тадбирдан олинган сурат.

Ўзбекистон музейларидаги дурдона асарлар тақдири Front Line ташкилотининг Лондондаги қароргоҳида таниқли мунаққидлар иштирокида жиддий муҳокама қилинди.

Президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон музейларига оид асарларнинг топилиши¸ Ўзбекистон Давлат санъат музейи бош муҳофизининг расм ўғирликда айбланиб қамоққа олиниши ва МХХ собиқ зобитининг давлат музейидан 32 расм ўғирлагани ҳақидаги айбловлар мавзуни халқаро кун тартибига чиқарди.

​Бу аснода “Саҳро дурдонаси”деб аталган Нукусдаги Савицкий музейи директорининг ишдан олиниши бу коллекция қийматини билган мунаққидлар ҳавотирини оширди.

Лондондаги муҳокамада сўзга чиққан мунаққид Борис Чухович Ўзбекистон музейларидаги¸ хусусан Нукусдаги Савицкий коллекцияси қиймати миллиардлар билан белгиланишига эътибор қаратди.

Чуховичга кўра, Ўзбекистон музейларидаги дурдона асарларнинг каталоглари ва онлайн банкини яратиш йўли билан уларни талон торождан қутқариш мумкин.

Швейцариялик санъатшунос Светлана Горшенина эса Ўзбекистондаги санъат асарларининг мулозимлар тарафидан ўғирланиши жамиятнинг авторитар тарзига уйғунлигини таъкидлади.

Лондондаги муҳокама Очиқ жамият институти молиявий кўмагида суратга олинган Нукус коллекцияси ҳақидаги фильм намойиш қилинди.

“Саҳродаги тақиқланган санат дурдонаси” деб номланган фильм Нукус коллекцияси қадр қиймати ҳақида бонг уради.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG