Линклар

Beeline компаниясининг Ўзбекистондаги даромади жорий йил учта чораги бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга камайди.

UzDaily маълумотига кўра, Beeline нинг бу йилги даромади 185 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Beeline даги манбасига таяниб хабар бераётган нашрнинг ёзишича, компаниянинг учинчи чоракда мобил хизматлар учун сегментидаги даромад 2,6 фоизга камайиб, 184 миллион долларни ташкил қилди. Ўзгармас хизматлар сегментида эса Beeline даромади 1 миллион доллардан сал ошган.

Beeline абонентлари сони ҳам ўтган йилга нисбатан 3 фоизга кам бўлиб, жами 10,2 миллион кишини ташкил этган.

Beeline савдо белгиси Ҳолландиядаги Vimpelcom ширкатига тегишли бўлиб, кеча ширкатнинг собиқ бош директори Жо Лундер Осло аэропортида қўлга олинди. Лундернинг ҳибсга олиниши Vimpelcomнинг Ўзбекистон ҳукумати билан тузган келишувлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтилмоқда.

Жума куни Ослодаги маҳкамада ҳозир бўлган Vimpelcom ширкатининг собиқ бош директори Жо Лундер Ўзбекистон телекоммуникация бозорига кириш учун юзлаб миллион доллар пора беришга алоқаси йўқлигини айтди.

XS
SM
MD
LG