Линклар

logo-print

“Исломий давлат” Россиянинг А321 учоғини йўқ қилишни мухокама этган


АҚШ махсус хизматлари Суриянинг Раққа шаҳридаги “Исломий давлат” экстремист гуруҳи раҳбарлари ва уларга содиқликка байъат келтирган Мисрнинг Синай ярим оролидаги жанггарилар ўртасидаги сўзлашувларни қўлга киритган.

Шу сўзлашувларда Синай ярим оролидаги жанггарилар "Россия учоғини йўқ қилдик", деб мақтанишгани қайд этилган.

Учоқ ҳалокатидан сал олдин эса ИД раҳбарлари Синайдаги жанггариларидан у ерда “муҳим воқеа“ ҳозирланаётгани ҳақида ҳисобот олганлар.

Бортида 224 одам бўлган Россиянинг А321 учоғи 31 октябрь куни Мисрнинг Шарм ал-Шайҳ шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига учаётганида Синай ярим оролида ерга қулаган эди.

Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган Россия самолёти ҳалокати сабабларини ўрганаётган Британия экспертлари учоқ Шарм-ал-Шайҳ аэропортидан кўтарилишидан аввал лайнерга бомба ўрнатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Британ экспертлари тахминича, самолёт учишга тайёрланаётган вақтда йўловчилар юки билан ишлаш бўлимига алоқадор кимдир юклар орасига портловчи моддани жойлаган бўлиши мумкин.

Чоршанба куни “Исломий давлат”нинг Синайдаги бўлими Россия самолётига бомба ўрнатганини яна бир бор тасдиқлади.

Самолёт ҳалокатга учраган куни “Исломий давлат” авиаҳалокат учун масъулиятни ўз зиммасига олган эди.

Бироқ Миср ва Россия “Исломий давлат”нинг бу баёнотларини инкор қилган ва самолёт қолдиқларида бомбадан портлаш белгилари топилмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG