Линклар

Тошкент форумида 12 ярим миллиард долларлик шартномалар имзоланган


Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Тошкентда жорий ҳафта бўлиб ўтган Халқаро инвестициялар форумида хорижлик сармоядорлар билан умумий қиймати 12 ярим миллиард долларлик шартномалар имзоланганини билдирди.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича 59та ҳужжат имзоланган. Шартномалар иқтисоднинг қандай сохаларига оид экани маълум эмас.

5-6 ноябрь кунлари ўтган форумда ўттиз мамлакатдаги 200 ширкатдан 500дан ортиқ вакил иштирок этган. Ўзбекистондаги 68та корхона савдога қўйилганди.

Маҳаллий кузатувчилар Ўзбекистонда хорижий инвестициялар учун шароит йўқлиги, жумладан, маҳаллий қонунларнинг ўзгариб туриши, валюта конвертацияси билан боғлиқ чекловлар ҳамда ҳукуматнинг рейдерлик амаллари боис кўплаб ширкатлар Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлишганини айтишади.

XS
SM
MD
LG