Линклар

Анвар қори Турсунов Тошкентдаги янги қурилган Минор масжидига имом этиб тайинланган.

Шу пайтгача масжидга имомлик қилган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз лавозимидан озод этилган.

Бу ҳақда Кун.уз сайти Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасига таяниб хабар қилди.

Анвар қори Турсунов шу пайтгача Тошкент шаҳар бош имом хатиби лавозимида ишлаган.

Сайфуддиновнинг нима сабабдан имомликдан олингани маълум эмас.

Ҳозирда меҳнат таътилига чиқарилгани айтилаётган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов "Йил имоми" бўлган ва марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирди ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG