Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:02

Россия учоғи ҳалокати: "Сўнгги сонияда кучли шовқин эшитилган"


Синай ярим оролида Россия учоғининг ҳалокатга учраши сабабларини ўрганаётган Миср коммиссиясининг бошлиғи Қоҳирада матбуот анжумани берди.

Айман ал-Муқаддамнинг маълум қилишича, ҳалокат учоқ ҳавога кўтарилишидан 23 дақиқа ўтиб юз берган.

Ҳалокат пайтида учоқ автопилотда бўлган.

"Қора қути"дан олинган маълумотга кўра, охирги сонияда кучли шовқин эшитилган.

Учоқ парчаларининг ерда 13 километр масофага ёйилиб кетгани, ал-Муқаддамнинг айтишича, "лайнернинг ҳавода вайрон бўлганига ишора қилади".

Учоқ бағрида бўлган 224 одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Россиянинг "Когалымавиа" авиаширкатига қарашли учоқнинг ҳалокати юзасидан текширувлар доирасида самолётни текширувдан ўтказган Шарм аш-Шайх аэропортининг ходимлари сўроқ қилинмоқда.

Бу ҳақда 7 ноябрь куни Associated Press ўз манбаларига иқтибосан маълум қилди.

Аввалроқ Британия ва Америка махсус хизматлари, экстремистлар ўртасидаги мулоқотларга асосланиб, ҳаво кемаси ҳалокатига бомба портлаши сабаб бўлиши мумкин, деган хулосага келганди.

Аммо Миср ҳукумати бундай талқинни илгари сургани йўқ.

Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий 7 ноябрда Қоҳирада ҳозирча авиаҳалокат бўйича аниқ хулоса мавжуд эмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG