Линклар

logo-print

Туркманистон 10 миллиард долларлик газ қувури қуришни бошлайди


Турманистон давлат матбуотининг хабар беришича, Президент Гурбангули Бердимуҳаммедов давлат ширкатларига Туркманистон газини Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистонга етказиб берувчи қувурни қуришга буйруқ берган.

Turkmenistan.ru хабарига кўра, Бердимуҳаммедов "Туркменгаз" ва "Туркменгазнефтьстрой" давлат ширкатларига қувурнинг Туркманистон қисмини қуришни декабрь ойида бошлашга топшириқ берган.

Ҳисоб-китобларга кўра, узунлиги 1800 километр бўлган Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувурини қуришга 10 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфланади.

Йиллига 33 миллиард кубометр газни етказиб берувчи қувур 2018 йил охирига қадар ишга тушиши кутилмоқда.

Газга бой Туркманистон ўз газини асосан Хитойга сотади.

ТАПИ Туркманистонга газ экспортини диверсификация қилиш имконини беради.

Бироқ, Афғонистондаги беқарорлик ушбу лойиҳани амалга оширишда асосий тўғаноқ бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG