Линклар

logo-print

Грециянинг Халкидики шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Шамсиддин Воҳидов 14 ёшгача бўлган ўспиринлар орасида ғолиб бўлди.

Шамсиддин Воҳидов 11 имкониятдан 9 очко жамғариб, ўз ёш тоифасида жаҳон чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик ёш шахматчи 11 партияда етти ғалаба ва тўрт дурранг қайд этди.

Жаҳон чемпионатида ҳиндистонлик ёш спортчилар жами 11 та медални қўлга киритиб, мусобақа ғолиб бўлди.

Россия ва АҚШ шахматчилари 4 тадан медални қўлга киритди.

Умумжамоа натижалари бўйича ўзбекистонлик ёш шахматчилар тўртинчи ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG