Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:40

Россия учоғи ҳавода портлаб кетганига экспертлар ишончи комил


Cинай ярим оролида Россия учоғи ҳалокати сабабларини ўрганаётган гуруҳ вакиллари учоқ бортида қайд этилган ташқи шовқиннинг бомба портлаши бўлганига 90 фоиз ишончлари комил. Бу ҳақда Рейтерс агентлигига Қоҳирада ўз исмини ошкор этишни истамаган мисрлик эксперт маълум қилган. У ҳодиса тафсилотини муҳокама этишни истамаган.

Якшанба куни Давлатларо авиация қўмитаси ўз сайти орқали “қора қути” ҳалокатга учраган А321 учоғи регистратори бирон бир тизим ишдан чиққанини қайд этмаганини тасдиқлади.

Авиаҳалокат юз берган жойда авиация қўмитаси Миср, Франция, Германия ва Ирландия вакиллари билан ишлашда давом этаётир.

АҚШ Федерал Қидирув Бюроси учоқ ҳалокати сабабларини аниқлашда Россияга ёрдам беришга розилик билдирган.

Бу ҳақда шанба куни The New York Times газетаси маълум қилди.

6 ноябрда Американинг CBS телеканали Россия томони ёрдам беришни сўраб Вашингтонга мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатганди.

Гап портловчи ускуналар бўйича америкалик мутахассисларни жалб ҳақида боради.

"Кучли шовқин"

7 ноябрда Синай ярим оролида Россия учоғининг ҳалокатга учраши сабабларини ўрганаётган Миср коммиссиясининг бошлиғи Қоҳирада матбуот анжумани берди.

Айман ал-Муқаддамнинг маълум қилишича, ҳалокат учоқ ҳавога кўтарилишидан 23 дақиқа ўтиб юз берган.

Ҳалокат пайтида учоқ автопилотда бўлган.

"Қора қути"дан олинган маълумотга кўра, охирги сонияда кучли шовқин эшитилган.

Учоқ парчаларининг ерда 13 километр масофага ёйилиб кетгани, ал-Муқаддамнинг айтишича, "лайнернинг ҳавода вайрон бўлганига ишора қилади".

Учоқ бағрида бўлган 224 одамнинг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Россиянинг "Когалымавиа" авиаширкатига қарашли учоқнинг ҳалокати юзасидан текширувлар доирасида самолётни текширувдан ўтказган Шарм аш-Шайх аэропортининг ходимлари сўроқ қилинмоқда.

Бу ҳақда 7 ноябрь куни Associated Press ўз манбаларига иқтибосан маълум қилди.

Аввалроқ Британия ва Америка махсус хизматлари, экстремистлар ўртасидаги мулоқотларга асосланиб, ҳаво кемаси ҳалокатига бомба портлаши сабаб бўлиши мумкин, деган хулосага келганди.

Аммо Миср ҳукумати бундай талқинни илгари сургани йўқ.

Миср Ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий 7 ноябрда Қоҳирада ҳозирча авиаҳалокат бўйича аниқ хулоса мавжуд эмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG