Линклар

logo-print

Ливияда ўғирлаб кетилган серб дипломатлари қидирилмоқда


Ливияда 2011 йилдан бери беқарор вазият ҳукм сурмоқда.

Ливияда 2011 йилдан бери беқарор вазият ҳукм сурмоқда.

Ливияда ўғирлаб кетилган Сербия элчихонасининг икки ходимини қидириш ишлари давом этмоқда.

Сербия ташқи ишлар вазирлигининг 8 ноябрь куни билдиришича, ўғирлаб кетилган Салдьяна Станкович элчихонанинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахасиси, Йовица Степич эса элчихона ҳайдовчиси бўлган. Улар кеча Ливиянинг Сабрата шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.

Сербия Ташқи ишлар вазирлиги Ливияда ўғирлаб кетилган элчихона ходимларига зиён етказилмасидан аввал уларни қидириб топиш учун барча имкониятлар ишга солинаётганини билдирди.

Ливияда 2011 йили мамлакатни узоқ йиллар бошқариб келган Муаммар Каддафий ҳокимиятдан ағдарилганидан бери беқарорлик ҳукм сурмоқда.

Шимолий Африканинг нефтга бой бу мамлакатида бугунги кунда қўш ҳокимият ўрнатилган. Қуролли гуруҳлар томонидан қўллаб-қувватланаётган иккита ҳукумат мамлакат ҳудидини бўлиб олиб, ҳукмронлик қилмоқда.

XS
SM
MD
LG