Линклар

Мьянмада тарихий сайлов якунланди


Нобель тинчлик мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи.

Нобель тинчлик мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи.

Мьянма парламентига якшанба куни ўтказилган тарихий сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди.

Жанубий Шарқий Осиёда жойлашган мазкур давлатнинг Марказий сайлов комиссиясига кўра,сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга аҳолининг 80 фоизи иштирок этган.

Якшанба куни бўлиб ўтган мазкур тадбир сўнгги 25 йилда Мьянмада биринчи маротаба ўтказилган эркин сайлов сифатида баҳоланмоқда. Сайловда Нобель тинчлик мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи раҳбарлигидаги “Демократия учун Миллий лига партияси” ғолиб бўлгани таҳмин қилинаётир.

Мьянмада овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар сони 30 миллионни ташкил қилади, бироқ сайловда 1 миллион100 мингдан кўпроқ роҳинжа мусулмонларининг кўпчилиги турли тўсқинликлар туфайли овоз бера олмади.

664 ўринли Мьянма парламентидаги депутатлик ўринлари учун 91 минг партиядан кўрсатилган номзодлар кураш олиб борди.

Аун Сан Су Чжи раҳбарлигидаги “Демкоратия учун Миллий лига партияси” охирги марта 1990 йилда ўтказилган парламент сайловида ғолиб бўлган, бироқ мамлакат армияси бу сайлов натижаларини бекор қилган ҳамда ҳарбий ҳокимиятни жорий этган эди. Аун Сан Су Чжи эса 15 йил мобайнида уй қамоғида сақланган.

XS
SM
MD
LG