Линклар

Тошкентда ўтган йили таъмир учун ёпилган "Авайхон" масжиди қайта очилди


Жума номозига йиғилган намозхонлар.

Жума номозига йиғилган намозхонлар.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Авайхон” масжиди таъмирланганидан сўнг қайта очилди. Бу ҳақда бугун gazeta.uz нашри хабар берди.

Таъмирдан чиқарилган жоме масжидида бир вақтнинг ўзида 700дан ортиқ одам намоз ўқий олиш имкониятига эга бўлди.

Масжид ўтган йилнинг июнь ойида таъмирланиш учун ёпиб қўйилган эди. Хабарда айтилишича, масжиднинг қайта очилиш маросими 6 ноябрь, жума куни ўтказилган. Масжид очилишида Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ҳам қатнашган.

XS
SM
MD
LG