Линклар

logo-print

Покистон Бош вазири Тошкентга келади


Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф 17 ноябрь куни Ўзбекистонга икки кунлик расмий сафар билан келади. Бу ҳақда Покистон Ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар тарқатди.

Навоз Шариф Тошкентда президент Ислом Каримов, Бош вазир Шавкат Мирзиёёв, Олий Мажлис депутатлари билан учрашувлар ўтказади.

Покистон Бош вазирининг Тошкент сафари доирасида саломатликни сақлаш, маориф, қишлоқ хўжалиги ҳамда икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш соҳаларига оид бир қатор ҳужжатлар имзоланиши ҳамда Афғонистондаги вазият муҳокама қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG