Линклар

logo-print

Мисрда Россия самолётининг қулашига бомба сабаб бўлганига "90 фоиз ишонч" ҳосил қилинди


Airbus A321 самолёти аэропортдан жўнаб кетишидан 23 дақиқа ўтиб, ҳалокатга учраши оқибатида 224 киши ҳалок бўлди.

Airbus A321 самолёти аэропортдан жўнаб кетишидан 23 дақиқа ўтиб, ҳалокатга учраши оқибатида 224 киши ҳалок бўлди.

Мисрда Россияга қарашли йўловчи самолётнинг қулашига бомба портлаши сабаб бўлгани эҳтимоллари кучаймоқда. 31 октябрь куни Мисрнинг Шарм Аш-Шайх курортидан Санкт Петербургга парвоз қилаётган Airbus A321 самолёти аэропортдан жўнаб кетишидан 23 дақиқа ўтиб, ҳалокатга учраши оқибатида 224 киши ҳалок бўлди.

Синай ярим оролида Миср хавфсизлик кучлари билан курашаётган “Исломий давлат” экстремист гуруҳи Россия самолётини портлатганини иддао қилган эди.

Самолёт ҳалокати сабабларини ўрганаётган мисрлик тергов гуруҳи вакили “қора қутидаги товуш таҳлили унинг бомба эканига ишора қилмоқда”, дея билдирди. 8 ноябрь куни Рейтерс агентлигига шахси сир қолиши шарти билан гапирган терговчи самолёт ҳалокатига “бомба сабаб бўлганига 90 фоиз ишонч” ҳосил қилинганини қўшимча қилди.

Бир кун аввал Миср тергов гуруҳи етакчиси самолёт Синай осмонида автопилотда учиб кетаётган пайтда қулагани ва “қора қути”даги аудио ёзувнинг сўнгги сониясида шовқин эшитилганини билдирган эди. Лекин терговчилар етакчиси самолёт ҳалокатига нима сабаб бўлганига оид аниқ маълмуотни беришдан бош тортган эди.

АҚШ ва Британия расмийлари разведка маълумотларига таяниб, А321 қулашига йўловчи самолёт бортидаги бомба портлаши сабаб бўлганини айтиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG