Линклар

logo-print

Чеченистон Ички ишлар вазирлиги зобити Борис Немцов қотиллигида айбланмоқда


Борис Немцов шу йилнинг 27 февраль куни Москвада Кремль олдидаги Большой Москворецкий кўпригида отиб кетилган эди.

Борис Немцов шу йилнинг 27 февраль куни Москвада Кремль олдидаги Большой Москворецкий кўпригида отиб кетилган эди.

Борис Немцов оиласи адвокати Чеченистон хавфсизлик идоралари вакили мухолифат етакчисининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётганини билдирди.

Адвокат Вадим Прохоровнинг 9 ноябрь куни билдиришича, терговчилар Чеченистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги “Север” батальони аъзоси Руслан Мухитдиновга нисбатан сиртдан айблов эълон қилган. Мухитдинов Борис Немцовга нисбатан суиқасд ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда.

Адвокатга кўра, айбловлар Россия Марказий Тергов қўмитаси тарафидан 6 ноябрь куни эълон қилинган.

Немцов шу йилнинг 27 февраль куни Москвада Кремль олдидаги Большой Москворецкий кўпригида отиб кетилган эди. Ўлдирлишидан бир неча соат олдин Немцов жамоатчиликни Россиянинг Украинадаги урушига қарши оммавий юриш ўтказишга чақирган эди.

Қотиликка алоқадорликда гумонланиб, ҳибсда қолаётган яна беш киши Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидандир.

XS
SM
MD
LG