Линклар

Тожикистонда ҳарбий чақирув комиссиясининг икки зобити пичоқлаб ўлдирилди


Мудофаа вазирлиги расмийси ҳужумнинг 1 октябрда бошланган чақирув мавсумига алоқаси йўқлигини алоҳида қайд этди.

Мудофаа вазирлиги расмийси ҳужумнинг 1 октябрда бошланган чақирув мавсумига алоқаси йўқлигини алоҳида қайд этди.

Душанбеда Тожикистон Мудофаа вазирлигининг икки зобити пичоқлаб кетилди. Ўлдирлган зобитлар ҳарбий хизматга чақирув комиссияси аъзолари бўлган.

Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Фаридун Муҳамадалиевнинг 9 ноябрь куни билдиришича, Душанбе шаҳар Сино тумани ҳарбий комиссиясининг тўрт зобитига 7 ноябрь куни пичоқ билан қуролланган бир гуруҳ номаълум шахслар ҳужум қилган. Натижада икки зобит ўлган, яна иккиси жароҳатланган.

Мудофаа вазирлиги ҳужумга алоқадорларни топишга ёрдам берадиган маълумот учун 10 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот эълон қилганини билдирди, вазирли расмийси.

Муҳамадалиев ҳужумнинг 1 октябрда бошланган 10 ҳафталик чақирув мавсумига алоқаси йўқлигини алоҳида қайд этди.

Тожикистон ҳукуматининг ёш йигитларни мажбуран ҳарбий хизматга олиб кетиш амалиёти йиллард давомида танқид қилинади.

Тожикистонда 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган йигитлар икки йил армияда хизмат қилиб бериши керак. Лекин 1991 йилда Совет Иттифоқи қулаши ортидан ҳарбий хизматдан бўйин товлаш одатий ҳолга айланган.

XS
SM
MD
LG