Линклар

Долларнинг расмий курси 2700 сўмдан ошди


АҚШ долларининг Ўзбекистон қора бозоридаги нархи сўнгги бир ой ичида кескин ошиб кетгани кузатилди

АҚШ долларининг Ўзбекистон қора бозоридаги нархи сўнгги бир ой ичида кескин ошиб кетгани кузатилди

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси 2700 сўмдан ошди. Ўзбекистон Марказий банки 10 ноябрь учун эълон қилган расмий курсга биноан АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 2706,59 сўмга тенг деб белгиланди. Ўтган ҳафта охирида бир АҚШ доллари расман 2692,13 сўмга тенг эди.

АҚШ долларининг Ўзбекистон қора бозоридаги нархи сўнгги бир ой ичида кескин ошиб кетгани кузатилди. Ҳозирда долларнинг қора бозор нархи 5900 сўмни ташкил этмоқда. Ўтган ойда жаҳон валютаси мисли кўрилмаган 6200 сўмга чиққан эди.

Ўзбекистонда расмий курс Марказий банк тарафидан белгиланишига қарамасдан, жаҳон валютасининг реал нархи қора бозордаги вазиятга кўра белгиланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда долларнинг биржа нархи ҳам мавжуд бўлиб, 9 ноябрь куни 7600 сўмни ташкил этди.

Марказий банк 10 ноябрь учун эълон қилган курс бўйича бир евро 2965,59 сўм қилиб белгиланди.

XS
SM
MD
LG