Линклар

logo-print

“Ўзнефтмаҳсулот” аҳолини бензин тақчиллиги борасида ваҳимага тушмасликка ундади


“Ўзнефтмаҳсулот” ширкати Ўзбекистонда ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари тақчиллиги билан боғлиқ муаммо йўқлиги, бу борадаги шов-шувлар асоссизлиги ҳақида баёнот тарқатди.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси Сизларни тўлиқ ишонтириб таъкидлайдики, мамлакатимизда автобензин ва бошқа ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам. Чунки Республикамизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда”, дея таскин беради ўзбекистонликларга ширкат масъуллари.

Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бензин тақчиллиги кузатилаётгани, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари олдида турнақатор навбатлар пайдо бўлаётгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкатига кўра, бу каби шов-шувлардан ташмачи ва чайқовчилар усталик билан фойдаланмоқда. Ширкат вакиллари бу ҳолатга гувоҳ бўлган ўзбекистонликлардан “Ўзнефтмаҳсулот” ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, хабар беришни сўраган.

XS
SM
MD
LG