Линклар

Турк полицияси мамлакат жанубидаги Адана вилоятида “Исломий давлат” гуруҳига қўшилиш режасида бўлган 38 нафар хорижликни қўлга олди.

РИА Новости хабарига кўра, қўлга олинганлар 7 мамлакат фуқаролари бўлиб, уларнинг 14 нафари озарбайжонлик, 7 нафари индонезиялик, беш нафари ироқлик, яна беш нафари қирғизистонлик, уч нафари эронлик, икки нафари афғонистонлик ва яна икки нафари тожикистонликдир.

Қўлга олинганлар орасида 10 нафар аёл ва 15 нафар ёш бола борлиги, хорижликларни Суриядаги “Исломий давлат” гуруҳи назорати остида бўлган ҳудудга жўнатишга уринганликда гумонланиб икки киши ҳибсга олингани айтилмоқда.

Аданада қўлга олинган хорижликлар тегишли процедуралар ўтказилганидан кейин депортация учун миграция хизматига топширилган.

Маълумотларга кўра, Суриядаги экстремистлар сафида шу кунда Марказий Осиё ўлкаларидан бўлган юзлаб киши жанг қилмоқда.

XS
SM
MD
LG