Линклар

Ўзбек-қирғиз чегарасини бузишда гумон қилинган ўзбекистонлик аёл ушланди


Боткен вилоятининг Қадамжой туманига қарашли Исамайрам деган ҳудудида 8 ноябрь куни қирғиз чегарачилари ўзбекистонлик бир аёлни қўлга олган.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизматига кўра, қўлга олинган аёл қирғиз-ўзбек чегарасидан айланма йўллар орқали ўтишга уринган. Чегара бузувчи тутилган пайтда унинг ёнидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат чиқмаган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган ўзбекистонлик аёл Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг маҳаллий ходимларига топширилган.

XS
SM
MD
LG