Линклар

Ўзбекистон 2020 йилгача экспорт ҳажмини 25 миллиард долларга етказмоқчи


Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов.

Ўзбекистонда экспорт ҳажми 2020 йилгача 1,5 баробарга оширилиб, 25 миллиард АҚШ долларига етказилади.

Review.uz сайтининг хабар қилишича, бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро молия форумида билдирган.

Азимовга кўра, экспорт салоҳиятини оширишнинг бу каби кўрсаткичларига ислоҳотлар чуқурлаштириш, хусусан, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш, хусусий мулкчиликни жадал ривожлантириш, давлатнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини камайтириш, алоқа ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизациялаш, иқтисодиётда энергия сарфлашни қисқартириш орқали эришиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон молия вазири ўз сўзида мамлакатда нефть-газ саноати, машинасозлик, нефть-кимё, электротехника саноати, енгил саноат, озиқ-овқат, фармацевтика ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ривожига алоҳида эътибор қаратилишини урғулаган.

XS
SM
MD
LG