Линклар

10 ноябрь Россияда полиция куни нишонланади. Тўрт йил муқаддам Россия милицияси ўз номини ўзгартириб, полицияга айланган эди. Шаклан ўзгарган бу идора ўтган йиллар давомида мазмунан ўзгара олдими? Озодлик мухбири Умидбек Москва кўчаларида айни савол билан ўзбек муҳожирларига мурожаат қилди.

2011 йилдан буён Россия ҳуқуқ-тартибот муҳафазаси ходимлари милиционер эмас, полициячи деб аталади.

Бироқ, кўпчилик Россияга ташриф буюраётган меҳмонларда ва ҳатто маҳаллий фуқароларда полиция шаклан ўзгариб, мазмунан ўзгармасдан қолганига жиддий шубҳалар сақланиб қолмоқда.

Россия ҳукумати полиция ходимлари имиджини яхшилашга ҳаракат қилаётгани ва кўп маблағ сарфланаётганига қарамасдан, полициячилар томонидан содир этилаётган жиноятлар кўлами камаймаётир.

Хўш, сўнгги йилларда полициячи қиёфасида нималар ўзгарди?

Замонавий рус полициясининг асосий вазифаси нимадан иборат: ҳукуматни ҳимоя қилишми ёки жамиятда тартиб ўрнатиш?

Одамларнинг ҳуқуқ муҳофазачиларига қандай талаблари ва тилаклари бор?

Бу ва бошқа саволлар билан биз Москва кўчаларида оддий муҳожир ва шаҳар меҳмонларига юзландик.

Касбий байрам арафасида Россия Ички ишлар вазирлиги ўзининг йиллик ҳисоботини ҳам эълон қилди.

Унда Россияда 6 фоизга қотилликлар сони, 8,8 фоизга – зўрлаш, талон-тарож каби оғир жиноятлар камайгани; тергов қилинган жиноий ишлар сони 26 мингга ошгани қайд этилди.

Бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Россия ҳудудида бешта экстремистик ва битта террорчилик ташкилотлари тақиқланди. Ўтган 9 ой давомида экстремистик руҳдаги 1028 жиноят олди олинди (бу ўтган йилга нисбатан 30,3 фоизга кўпроқдир)”, дейилади вазирлик матбуот хизмати эълон қилган ҳисоботда.

Полиция бошқармасида Ички ишлар вазирлиги учун бошқа статистик маълумотларни ҳам очиқлади.

Хусусан, 2015 йилда Россияда ўз хизматини ўтаётган 56 нафар полициячи ва 53 нафар ҳарбий халок бўлгани, 1,7 минг киши яралангани маълум қилинди.

Шунингдек, Россия ИИВ 110 минг кишига ўз ходимлари сонини қисқартирди.

Россияликларнинг полиция ходимларига бўлган ишончи сўниб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Бутунроссия Ижтимоий фикрни ўрганиш маркази (ВЦИОМ) тарқатган маълумотга кўра, полицияга бўлган руслар ишончи 50 фоизни ташкил этган, тахминан 20 фоиз Россия фуқароси полиция ишини салбий – "ёмон" ёки "ўта ёмон" деб баҳолаган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG