Линклар

Кремл рус атлетлари допинг истеъмол қилади деган айбловларни рад этди


Кремл Допингга қарши кураш халқаро агентлигининг рус спортчилари систематик равишда допинг истеъмол қилади, деган айбловларини инкор қилди.

Кремл матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков 10 ноябрь кунги баёнотида бу айбловлар "асоссиз", деди.

"Бирор далил тақдим этилмагунча... бу айбловларни қабул қилиш қийин, чунки улар асоссиз", деди, жумладан, Песков.

Россия Спорт ишлари вазирлиги ҳам агентликнинг Россиядаги бўлими ва унинг лабораторияси билан яқин ҳамкорлик, агар бирор тартиббузарлик бўлса, уни бартараф этишга тайёрлигини билдирди.

9 ноябрь куни Допингга қарши халқаро агентлик Россия спортчиларининг йиллар давомида допинг истеъмол қилиши, Россиядаги лабораторияда эса далиллар йўқ қилиниши, бунинг ортидан коррупция ва сохтакорлик ривожлангани айтилган 335 саҳифалик ҳисоботни эълон қилди.

XS
SM
MD
LG