Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:49

20 йиллик сиёсий маҳбус Мурод Жўраевнинг озод этилиши кутилмоқда


2015 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари Чирчиқдаги 64/6-сонли жазони ижро этиш муассасасида Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраев билан учрашди. Жамият матбуот хизматига кўра, Мурод Жўраевнинг соғлиги, кексалик билан боғлиқ жиҳатлар ҳисобга олмаганда, умумиятла яхшидир. Фаоллар унинг озод этилишига умид қилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шу йилнинг 10 октябрида Ўзбекистон ИИВнинг ЖИЭББ маъмуриятига Мурод Жўраев билан учрашишга рухсат сўраб, мурожаат қилгани ва натижада, учрашув бўлиб ўтганини хабар қилмоқда.

Жамият ўз мурожаатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида Мурод Жўраевни муддатидан аввал озодликка чиқаришни сўраган.

Шунингдек, ташкилот Жўраев озодликка чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 252-моддасига мувофиқ, унинг муносиб хулқ-атворда бўлиши, мавжуд қонунчиликка амал қилишига кафолат берган.

Учрашувда иштирок этган журналист ва ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Мурод Жўраев кейинги пайтларда қамоқхона маъмуриятининг унга нисбатан муносабати яхшиланганини таъкидлаган.

- Мурод ака колонияда кўпчилик маҳбусларнинг ҳуқуқларини поймол қилган собиқ маъмур Тўлқин Тўхтасиновнинг жавобгарликка тортилганидан сўнг аҳвол яхшиланганини айтди. Кайфиятлари яхши. Ҳозирча Жўраевга қамоқхона тартибини бузди, деган анъанавий айблов қўйилмаган. Бу эса у кишининг озод қилинишига умид беради, - дейди Абдураҳмон Ташанов.

Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:46 0:00
Бевосита линк

“Эзгулик” жамияти фаоллари Васила Иноятова ҳамда Абдураҳмон Ташановнинг Чирчиқдаги колонияга сафаридан сўнг тарқатилган жамият баёнотида ҳам Ўзбекистон ҳукумати яна бир бор инсонпарварлик ва гуманизм тамойиллари асосида мамлакат парламентининг собиқ аъзоси Мурод Жўраевни озодликка чиқаришга чақирилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийси ўтган йили 12news.uz нашрига маҳбуснинг қамоқ муддати мунтазам узайтириб келинаётганини шундай изоҳлаган эди:

"Ўзбекистон ҳукумати бир неча марта инсонпарварлик қилиб, маҳбусга белгиланган муддатни қисқартирмоқчи бўлди. Лекин, М.Жўраевнинг ҳаддан зиёд агрессивлиги, қамоқхона режимини қўпол бузгани бунга тўсиқ яратди. “Собиқ ҳоким” қамоқхонада бошқа маҳбуслар билан бир неча марта низо келиб чиқишига ҳам сабабчи бўлган", деб таъкидлаган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийси.

62 ёшли собиқ парламент депутати Мурод Жўраев 20 йилдан буён Ўзбекистон қамоқхонасида қолмоқда. Ҳозирда Чирчиқ шаҳридаги 64/6-сонли жазони ўташ муассасасида сақланаётган Жўраевнинг яқинлари унинг соғлиги оғир эканидан шикоят қилган.

Собиқ парламент депутати 1994 йилда ҳокимиятни ағдаришга уринишда айбланиб, ҳибсга олинган ва мол-мулки мусодара этилиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. Мурод Жўраев озодликка чиқишига оз қолганида унинг жазо муддати уч марта турли баҳоналар билан узайтирилган.

Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида Мурод Жўраев Қашқадарё вилоятидаги Муборак шаҳар ижроия қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. У 1990 йилда Ўзбекистон парламенти депутати ҳам бўлган.

XS
SM
MD
LG