Линклар

Яна бир ўзбек спортчиси Олимпиадага йўлланма олди


Байдаркада эшкак эшиш бўйича мусобақа.

Байдаркада эшкак эшиш бўйича мусобақа.

Индонезиянинг Палембанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Ольга Умаралиева Рио де Жанейрода ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш лицензиясини қўлга киритди.

Мазкур мусобақаларда Ольга Умаралиева Осиё чемпиони олтин медалига сазовор бўлди.

Бундан олдин ўзбек спортчилари Рустам Ассакалов, Бобур Шокиржонов, Светлана Радзивил, Марина Хмелевская, Раънохон Омонова, Суҳроб Хўжаев ва Ситора Ҳамидовалар спортнинг турли йўналишлари бўйича 2016 йилда Бразилиянинг Рио де Жанейро шаҳрида ўтувчи ёзги Олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG