Линклар

Ўзбекистондан Испаниядан яна иккита Talgo поездини сотиб олади


Тошкент-Самарқанд йўналишида қатновчи тез юрар поезд.

Тошкент-Самарқанд йўналишида қатновчи тез юрар поезд.

"Ўзбекистон темир йуллари" Испаниянинг Parentes Talgo S.А ширкатидан 38 миллион еврога яна иккита тез юрар поезд сотиб олади.

Интерфакс агентлигининг хабар беришича, Talgo AVE 250 поездлари Ўзбекистонга 2017 йилгача етиб келади.

Жорий йилда “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати Самарқанд – Бухоро йўналишида тез юрар поезд йўли қурилишини бошлаган эди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 400 миллион долларни ташкил қилади. Йўл қурилиши 2016 йилда якунланади.

Айни пайтда Talgo тез юрар поездлари Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнамоқда.

XS
SM
MD
LG