Линклар

Ўзбекистонда минг қозоқ тангаси 4 минг сўмга қиматлади


Қозоқ тангаси.

Қозоқ тангаси.

Ўзбекистон қора бозорида қозоқ тангасининг нархи кескин кўтарилиб кетди. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати 10 ноябрь куни хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 8 ноябрь куни Тошкентда 1000 қозоқ тангаси 17-18 минг сўмга алиштирилган бўлса, 10 ноябрда 1000 танга 22 минг сўмдан сотилган.

Қора бозордаги саррофлар бу ҳолатни АҚШ доларининг қиймати кўтарилгани билан боғламоқда. Бугунги кунда 1 АҚШ доллари қора бозорда 5800-5900 сўмдан сотилмоқда. Ўтган ойда доллар Ўзбекистонда 6200 сўмга чиққан эди.

10 ноябрдан долларнинг сўмга нисбатан расмий курси ҳам юқорилаган. Марказий банк 1 долларни 2706 сўм 59 тийин қийматида белгилади. Ўтган ҳафта охирида бир АҚШ доллари расман 2692 сўм 13 тийинга тенг эди.

XS
SM
MD
LG